Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг ҳузурига бир киши келиб, ўзига насиҳат қилишларини сўрабди. Ҳазрат унга ўтиришини буюриб, бир оз сукут қилибдилар.
Орадан ўн-ўн беш дақиқа ўтибди, шайхнинг сукути давом этаверибди. Орадан бир соатча вақт ўтгач, бояги кишининг сабри тўлиб:
— Сизнинг ёнингизга насиҳат эшитгани, маслаҳат, ибрат олгани келган эдим, — дебди, — озгина насиҳат қилсангиз.
— Бизнинг сукутимиздан ибрат ололмаган киши гапирган гапимиздан қандай ибрат олади?! — деган эканлар ҳазрат.