85% автомактаб ўқувчилари имтиҳондан ўта олмаган

85% автомактаб ўқувчилари имтиҳондан ўта олмаган. Бу ҳақда Комил Алламжонов ўзининг телеграм саҳифасида хабар берди.

Айтилишича, ворий йилнинг 4 февралидан то бугунга қадар, Тошкент имтиҳон марказига автомактабларни тамомлаб 2406 нафар одам келган. Шулардан 347 таси эса имтиҳондан ўта олган

Имтиҳонлар пайтида пора бериш ҳолатлари кўп бора учрагани ва бу соҳада коррупсиянинг чуқур илдиз отиб кетгани ҳақида Миллий масс-медиа васийлик кенгаши раҳбари шундай дейди: «100 доллардан 500 долларгача ҳодимларимизга пора бермоқчи бўлганлар қанча. Аввал ҳам шундай бўлган. Энди коррупсиянинг миқдорини миллион долларларда тассавур қилинг»

Шунингдек, Алламжонов ўқувчиларнинг тайёр эмаслиги, билимсизлиги ҳақида » Ҳатто компютерда ишлашни билмайдиганлар ҳам келяпти. Жуда кўпчилик масалани осон йўлини қидиряпти (ўрганиб қолганда). Яна кимлардир бу вақтинчалик, эртага ёпилиб кетади булар деган гапларни ҳам айтмоқда», – дея фикр билдиради.

Маълумот учун, Комил Алламжонов ягона имтиҳон марказларини ташкил қилиш лойиҳасини илгари сурган эди.

Йўлдошбой Рўзматов