Биз билгандик,биз кутгандик: жонли эфир пайтида урушни қоралаб чиққан журналист йўқолиб қолди

Кеча, Россиянинг “Биринчи канал”и жонли эфири вақтида студияга Украинага қарши урушни тўхтатиш ҳақида плакат билан кирган муҳаррир Марина Овсянникова йўқолиб қолди. Бу ҳақла “Медуза” нашрининг “Агора” адвокати Даниил Берманга маълум қилди. Унинг ёзишича, ҳуқуқ ҳимоячилари уни топа олмаяпти.

Дастлаб Овсянникова Москванинг Останкино тумани полиция бўлимига олиб кетилгани хабар қилинган. Бироқ полиция алвокатларга унинг бўлимда йўқлигини айтган.

15 мартга ўтар кечаси қўлга олинган журналист “Останкино” телемарказининг навбатчилик хонасидан топилган. Бироқ “Правозащиты” адвокати Анри Цискаришвили у ерга киришга муваффақи бўлганда Овсянникова у ерда бўлмаган. Шу билан бирга, “ОВД-Инфо” манбасининг айтишича, қўлга олинган шахс “Останкино” полиция бўлимида йўқ.

Берман “Медуза”га 15 март куни эрталаб адвокатлар Овсянниковани на “Останкино” навбатчи бўлимида, на шаҳардаги бошқа полиция бўлимларида топа олмаганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Биринчи канал” ходими Марина Овсянникова жонли эфирда урушга қарши  “No war. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Руслар урушга қарши”, деб ёзилган плакат билан кадрга тушди. Овсянникова режиссёрлар бошқа кадрни қўйиб юбормагунча эфирда бир неча бор “Урушни тўхтатинг! Уруш керакмас!”, деб такрорлаган. 

Муҳаррир ҳибсга олинган. Норасмий маълумотларга кўра, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 20.3.3 моддаси бўйича «Россия қўшинларидан фойдаланишни обрўсизлантириш» бўйича маъмурий баённома тузилиши мумкин. Адвокат Даниил Берман Овсянникова жиноий иш қўзғатилиши мумкинлигини ҳам инкор этмаган.

Эслатиб ўтамиз,Украина Президенти Владимир Зеленский янги видеомурожаатида Овсянниковага шахсан миннатдорлик билдирган эди.

Шахруза Сатторова