Бухорода ёмғир сабаб девори қулаган “Талипоч қалъа дарвозаси”ни таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди.Бу ҳақда Маданий меросни муҳофаза қилиш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган ҳафта давомида Бухоро шаҳрида кузатилган муттасил ёғингарчилик оқибатида 11 март куни “Талипоч қалъа дарвозаси”нинг чап томонида қулаб тушган қалъа девори қисмини ва “Талипоч дарвозаси”ни таъмирлаш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1,0 млрд сўм ажратилди.
Қайд этилишича, вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг март ойида тасдиқланган “2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг Манзилли рўйхати”га асосан мазкур объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Шахруза Сатторова