Жаҳон чемпионини ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди

Самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов 2021-йилнинг 13-сентябр куни таниши томонидан бир неча жойидан пичоқланиб, тан жароҳатлари натижасида вафот этган еди.

Унинг ўлими юзасидан 2022-йил 8-февралда бошланган суд мажлиси 14-март куни якунига етди. Унга кўра судланувчи Ш.Т Камолиддин Расуловнинг ўлимида айбдор деб топилди ва 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълумот учун, Камолиддин Расулов самбо бўйича 2012-йилда жаҳон чемпионлигини ва 2019-йилда дзюдо бўйича Тошкентда бўлиб ўтган халқаро Гран-при турнирида кумуш медални қўлга киритган.

Рўзматов Йўлдашбой