Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ таоло мени яхши кўрадими?», — ушбу савол мени ҳадеб қийнайверди. Сўнг, Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган муҳаббатини — Ўз китобида зикр қилган сабаблар ва сифатлар ила бўлишини эсладим. Шу пайт ақлимда у сифатларга ўзимни солиштира бошладим, шояд саволимга жавоб топсам…
«Аллоҳ таоло тақводорларни хуш кўради», — оятини топдим ва ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмайман, дедим.
Сўнг,
«Аллоҳ таоло сабр қилувчиларни хуш кўради», — оятини топдим ва сабримни озлигини эсладим.
Сўнг,
«Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларни хуш кўради», — оятини топдим ва мен бундан нақадар узоқман, деб туриб, тўсатдан ақлимга ўзимда Аллоҳ суйган бирор сифат топа олмай қолишимдан қўрқиб изланишдан тўхтадим.
Сўнг,
Амалларимни тадқиқ қила бошладим, қарасам, кўп амалларим заифлик, нуқсон ва гуноҳ-маъсиятлар ила аралашган экан. Шу пайт бирдан ақлимга ушбу оят келди: «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни яхши кўради», — гўёки, бу оят мен учун ва менга ўхшаган бандалари учун нозил қилинганлигини англаб етдим ва шошилиб, минғиллаган ҳолда — «Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ», «Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ», «Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ», дея такрор такрор ўқий бошладим, шояд Аллоҳ таолонинг севган бандалари қаторига кирсам…!