2022-йилнинг 9-март куни Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи, 21-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилган.
Маълумотларга кўра, 2005-йилда туғилган Г.Э (қиз бола) уйининг орқа тарафдаги дарахтга ўзини осган ва воқеа жойида вафот этган.
Суриштирув натижасида қизнинг руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланди.
Нишон тумани ИИБ бошлиғи Ш.Шокировнинг маълум қилишича, туман прокуратураси томонидан ушбу вазият бўйича тергов олди текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг вафоти юзасидан тиббий экспертиза тайёрланган.
Афсуски бундай ҳолат туманда илк бор содир бўлмаябди. 2021-йилнинг май ойида Нишон туманидаги 23-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси ҳам шу тарзда ўз жонига қасд қилган эди.
Рўзматов Йўлдашбой