Имоми Аъзам Абу Ҳанифа бир кун дарс бераётган вақтида бир одам масжиднинг эшигидан туриб чақирди:
— Эй имом, кеманг чўкди. Имомнинг тижорат молини ташийдиган кемаси бор эди, ўзи эса бой тужжор эди.
Имоми Аъзам бир сониялик тараддуддан кейин
— Алҳамдулиллаҳ деди.
Бироз муддатдан кейин худди ўша одам келиб хабар берди:
— Эй имом, янглишибман, чўккан кема сеники эмас экан.
Имом бу хабарга ҳам Алҳамдулиллаҳ деди.
Хабар келтирган киши ҳайрон бўлиб сўради:
Эй имом, кеманг чўкди деб хабар келтирдим, алҳамдулиллаҳ дединг. Чўккан кема сеникимаслигини айтдим, яна алҳамдулиллаҳ дединг. Бу қандай ҳамд айтиш бўлди?
Имоми Аъзам жавобини изоҳлади:
Сен “кемангиз чўкди” деганингда қалбимга қулоқ тутдим. Дунё молининг зараридан ҳечқандай қайғу чекмади. Шунинг учун Аллоҳга ҳамд айтдим. Чўккан кеманинг меники эмаслигини айтганингда ҳам худди шундай қилдим. Дунё молига қовушмоқдан қалбимда бир севинч йўқ эди. Аллоҳ менга дунё молига боғлиқ бўлмаслик неъматини бергани учун Унга шукрона айтдим.
Роббимиз бизга ҳам шундай салим қалб берсин.
Интернет материаллари асосида Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси