Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизмати теҳник-профилактик сабабларга кўра бир муддат тўхтатилади.
Ҳисоб китобларга кўра ҳар бир гувоҳнома алмаштириш пунктига кунига 55-60 киши келганда тўлиқ қамров учун ўртача 4 йил сарфланиши режалаштирилган эди. Ҳозир эса бир кунда 500-600 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда.
Республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар 5.7 млн нафарни ташкил этади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати икки маротаба ўзгартирилган эди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ваколатли идора Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари ҳисобланади.
Бундан ташқари 2018 йилда тажриба сифатида Давлат хизматлари марказида ҳам бундай хизмат йўлга қўйилган эди. Бунда ҳайдовчилар гувоҳномани онлайн тарзда алмаштиришлари мумкин бўлади. Шу пайтгача жами 74 та пунктда 2.6 млндан ортиқ ҳайдовчилар эски гувоҳномани янгисига алмаштирган. Қолган 3.1 млндан ортиқ ҳайдовчилар эса ҳалигача бунга жиддий қарашмаган.
Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида «права»ларни алмаштириш муддатини 2023 йилнинг 31 декабригача узайтириш ҳамда хизмат кўрсатувчи пунктлар сонини икки баравар ошириш ишлари кўриб чиқилади.
Рўзматов Йўлдашбой