Молия вазирлиги Ўзбекистонда “оқ” ойликлар (расмий иш ҳақи) миқдори бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 2021 йилда 4 685 900 нафар фуқаро ўз ойлигидан солиқ тўлаган. Улардан 42,6 фоизи – буджет, 57,4 фоизи эса нобуджет ташкилотлар ходимларидир.
Ойликлар кесимида ўзбекистонликларнинг кўпчилиги 1 миллион сўмгача бўлган “оқ” ойлик олади — 1 616 800 одам.
Иккинчи ўринда 2 миллиондан 4 миллионгача ойлик оладиганлар — 1 157 400 нафар одам. Й 1 130 100 нафар киши 1 миллиондан 2 миллионгача иш ҳақи олади.
5 миллион ва ундан кўпроқ иш ҳақи эса 513 200 нафар ходимга берилади. 268 400 та ходим 4 миллиондан 5 миллионгача маош олиши қайд этилди.