Ерга катта ўлчамдаги астероид яқинлашиб келаётгани маълум қилинди

Жорий йилнинг 24 март куни Ерга 2013 BO76 астероиди жуда ҳам яқинлашади. Ушбу астероид 50 000 км/соат тезликда учмоқда. Бу ҳақида НАСА маълумот берди.

Объектнинг кенглиги 450 метр, бу New York’да жойлашган 102 қаватли Эмпире Стате Building осмонўпар биносига тенг.

Ушбу астероид Ер сайёрасининг ёнидан, аҳолига хавфсиз масофада учиб ўтиши кутилмоқда. Бу Ер ва Ой орасидаги масофадан 13 баравар катта.

Астрономлар ҳозирда бир кун келиб Ерга таҳдид солиши мумкин бўлган 2000 та астероид ва бошқа жисмларни кузатишмоқда. Ҳар куни космосда янги объектлар топилади. Шунга қарамай, Ер тахминан 66 миллион йил олдин динозаврларни йўқ қилган космик тошдан бери апокалиптик нисбатдаги астероидни кўрмаган.