Фермер хўжалигининг ер майдонини 50 минг долларга сотиб юборган фирибгар қўлга олинди

Тойлоқ туманида фермер хўжалигининг ер майдонини 9 нафар фуқарога сотган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Я. “А.Ё.” фермер хўжалигига узоқ муддатга ижара шартномаси асосида ажратилган 4,9 гектар ер майдонини 9 нафар фуқарога уй-жой қуриш учун жами 49 800 АҚШ долларига сотиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.