Тадбиркорнинг 12 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган катта мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Давлат хизматлари агентлигининг Иштихон туман бўлими катта мутахассиси Б.Р., “Б.С.” МЧЖга иссиқхона учун ажратилган ер майдонини танишлари ёрдамида тикувчилик ва пишириқ ишлаб чиқариш цехи қуришга ҳужжатларни тайёрлаб беришни 12 000 АҚШ доллари эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 6 000 АҚШ долларини таниши Ш.Р. орқали олган вақтида ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.