Шайх Мўмин Шерозий масжидда ҳирқаларини ямаб ўтиргандилар.
Бир киши келиб, салом берди ва ёнларига ўтирди.
Шайх ундан сўрадилар:
— Нима ниятда келдинг?.
У деди:
— Ҳаж ниятида.
Шайхнинг «Онанг борми?» деган саволларига «ҳа» жаобини олгач, айтдилар:
— Уйингга қайтиб, онанг хизматини қил.
У кишининг юзида бу гапдан норозилик аломати кўринди.
Шунда шайх дедилар:
— Мен эллик бора бош яланг, оёқ яланг ва ҳамроҳсиз қилган ҳажларим савобини сенга бердим. Сен менга онанг кўнглин шодлигини бер…
Она деган бебаҳо неъматнинг қадрига етиш имконига эга бўлганларгина бу савдода ким ютиб, ким ютқазганини тўғри мулоҳаза қилиши мумкин.