Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи фуқаро А.О жанговор ўқотар қурол сотаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Маълум бўлишича, А.О Қирғизистон Республикасининг Жалолобод областидаги жиноий шеригидан 1 дона АКC-74 ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон, 43 дона ўқ-дориларни контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига олиб киради.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Бунгача фуқаро икки маротаба 97-(Қасддан одам ўлдириш) ва 182-(Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган.