Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. мансаб мавқеидан фойдаланиб “Қиртепа” маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман хокимлиги захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига фуқаро И.дан 12 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.