Бир ҳоким ёрдамчисига йўл бўйида йигирмата ниҳол экишни буюрибди. Ёрдамчи ҳокимнинг айтганини қилиб йўл бўйига йигирмата ниҳолни ҳам экиб, қўшимчасига яна саккизта ниҳол экибди.
Ҳоким ёрдамчисининг бу ишидан ғазабланиб ортиқча саккизта кўчатни қўпартирибди. Одамлар бундан ҳайратда қолиб сўрашибди:
— Ахир ёрдамчингиз айтганингизни ортиғи билан бажарди-ку, нега унга ғазаб қилдингиз? Хурсанд бўлишингиз керакмасмиди?
Ҳоким жуда ақлли инсон экан, шундай жавоб қилибди:
— Сизлар шуни тушунмаяпсизлар — бугун ортиғи билан ишлаган, эртага эса камайтиради.
Одам бир қолипдан чиқдими, кейин уни қолипга солиш машаққат туғдиради. Шунинг учун ҳам ниҳолларни қўпартирдим. Кейинги сафар буйруғимни тўғри бажаради.