Лондонлик 16 ёшли ўсмир Microsoft, Okta, Nvidia, Ubisoft, Samsung ва Vodafone каби йирик компанияларни бузиш учун жавобгарликни ўз бўйнига олган Lapsus$ хакерлар гуруҳининг бошлиғи бўлиб чиқди. Бу ҳақда ББC хабар берди.
Умумий бойлиги 14 миллион долларга баҳоланган «White» ва «Breachbase» тахаллуслари билан машҳур бўлган англиялик йигитнинг исми, яшаш манзили ҳамда таржимаи ҳоли хакерлар веб сайтида эълон қилинган.
Lapsus$ янги хакерлик гуруҳи бўлишига қарамасдан бир қанча йирик компанияларга муваффақиятли ҳужумларни амалга оширган ва қўрқинчли кибержиноятчилар тўдасига айланган.
Полициянинг маълум қилишича, ушбу тўдада 16 ёшдан 21 ёшгача бўлган 7 киши ҳибсга олинган ва кейинчалик қўйиб юборилган.
Хакерларга раҳбарлик қилган ўсмирнинг бу машғулотидан ота онасининг умуман хабари бўлмаган, аммо унга компютердан фойдаланишни тақиқлаб қўйишган. Сабаби бола аутизмдан азият чекмоқда.