Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга, шунингдек, Марказий банк ва «Газпром»га 31 мартгача газга ҳақ ундиришнинг янги тартибини белгилашни топширди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида маълум қилинди.
Унга кўра, Кремль томонидан «дўст бўлмаган давлатлар» сифатида эълон қилинганлардан газ учун ҳақни рублда талаб қилиш кўрсатмаси берилган. Агар европаликлар ёқилғини рублда сотиб олишдан бош тортса, Россия газни текин етказиб бермайди, – дейди Кремл.
Ғарб давлатлари эса ҳозирча газ учун рублда ҳақ тўлашга тайёр эмаслигини билдиришмоқда.