Канадада Россия маҳсулотлари сотувдан олиб ташланмоқда

Канададаги озиқ-овқат супермаркетлари пештахталаридан Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олиб ташлаш бошланди. Бу ҳақда Глобе анд Mail газетаси хабар берди.

Газета маълумотларига кўра, гап квас, кунгабоқар пистаси ва шоколадли зефир каби товарлар ҳақида кетмоқда. Бу каби қарор озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчилар томонидан кўплаб ҳудудларда рус ароғини сотишни тўхтатиш борасидаги қадамдан сўнг қабул қилинган.

Канаданинг Собейс, Сафеwай ва FreshCо каби озиқ-овқат тармоқларига эгалик қилувчи Empire Company Ltd. компанияси пештахталардан Россия маҳсулотларини март аввалида олиб ташлашни бошлаган. Метро Inc. компанияси ҳам шу каби йўл тутган. Нашрнинг қайд этишича, бу Россия иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмаган.

Cомпаниэс Ltd. (Атлантиc Суперсторе, Доминион Сторес, Эхтра Foods ва ҳоказо) ретейлери ҳам Россия товаларини олиб ташламоқда ва улар қайта буюртма қилинмаслигини назоратга олган.