Толибон Афғонистонликларга янги таъқиқ жорий этди

Афғонистон ҳукуматини бошқараётган “Толибон” ҳаракати аёлларга ва эркакларга бир кунда дам олиш масканларига боришни тақиқлаб қўйди.

Янги қонунга кўра аёллар фақатгина якшанба, душанба ва сешанба кунлари, эркаклар эса ҳафтанинг қолган кунларида дам олиш масканларига бориши мумкин.

Шунингдек дам олиш қоидаларига қарамасдан аёллар ҳижобда бўлишлари талаб қилинган. Қонунга қарши бўлганлар жазога тортилади.

“Толибон” ҳаракати аъзолари истироҳат боғларига ҳарбий форма ҳамда қурол билан бормаслиги керак.

Бунга қадар “Толибон” аҳолига телесериаллар кўришни ҳамда аёлларга баъзи спорт турлари булан шуғулланишни тақиқлаган эди.