Савдо агенти корхонани «кийдириб кетгани» маълум бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар суриштирув ишларида, талон тарожлик ҳолатлари аниқланди.

Маълум бўлишича, фуқаро Н.У савдо агенти вазифасида ишлашган пайтида бошқа ҳодимлар билан тил бириктириб, корхонанинг турли хилдаги тозаловчи кимёвий воситаларини савдо дўконларига етказиб бериш учун қабул қилиб, ушбу маҳсулотлардан тушган пул маблағларини МЧЖга қайтармасдан жами 267.4 млн сўм пул маблағларини ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ва раста йўли билан талон тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.