Катта шов-шувларга сабаб бўлган «замдекан» воқеаси бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

2021-йилнинг октябр ойларида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари ушбу ўқув юртида таҳсил олувчи талабага нисбатан жинсий зўравонлик қилишга уриниб, якунда талабани деразадан итариб юборгани айтилган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари якунланиб, мазмунан кўриб чиқилиши учун судга оширилди.

Унга кўра фуқаро Б.Ю Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисми( номусга тегишга суиқасд қилиш) ва 104-моддаси 1-қисмида( қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.