Фарзандини айиқ қафасига ташлаган аёлга нисбатан тергов якунланди.Аёлга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади.
Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган аёлга кўзғатилган жиноят иши унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этишлик учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизалари хулосаларига кўра, аёл умрбод руҳий хасталик билан бетобланиб келгани, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 28 январ куни Тошкент ҳайвонот боғида аёл ўзининг 3 ёшли фарзандини айиқ қафаси ичига ташлаб юборганди.