Ўзбекистон мусулмон идорасининг Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими томонидан 2022(ҳижрий 1443)- йил Рамазон ойида Тошкент шаҳридаги масжидларда таровиҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръоннинг кунлик тақсимоти белгиланди. Унга кўра, хатми Қуръон рўзанинг биринчи кунидан бошлаб, 27 сана — Қадр кечасида якунланиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда мусулмонлар идораси ахборот хизмати маълум қилди.
Шу боис, таровиҳ намозлари жорий йилнинг 1-апрелидан 27-апрелига қадар ўқилади.