Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2022 йил (ҳижрий 1443) йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор қабул қилди.
Унга кўра, Закот нисоби 34 000 000 сўм ва ундан ортиқ маблағи бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (1/40) ни закот ниятида бериши керак.
Фитр садақаси қуйидагича белгиланди:
• буғдой –2 кг (10 000 сўм);
• арпа – 4 кг (16 000 сўм);
• майиз – 2 кг (100 000 сўм);
• хурмо – 4 кг (160 000 сўм).
“Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади”, дейилади ҳайъат қарорида.
Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати кўрсатилган – 25 000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Рамазон ойи 2 апрель санасидан бошланади. Масжидларда эса таровеҳ намози бугун, 1 апрелдан ўқилади.