Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Узун филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг 2-сон сайёр кассаси кассири А.А. жорий йилнинг февраль-март ойларида ўзига бириктирилган ҳудудда 278 нафар фуқарога нақд пул кўринишида чиқарилган жами 121,1 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини уларнинг номидан сохта имзолар қўйиш орқали ўзлаштириб олганлиги маьлум бўлди.
Сўнгра ушбу пулларни интернет тармоғидаги “1Xbet” онлайн казино ўйинларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланиб, текширув давомида департамент аралашуви билан 117 млн сўм қайтарилганлиги ҳақида таькидламоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.