«Россия мисли кўрилмаган ташқи босим остида» — Россия мактабларида янгича дарс ўтила бошланди

Россиядаги мактабларнинг 5–11-синф ўқувчиларига мамлакатга қарши санкциялар ҳақида дарс ўтила бошланди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар берди.

Қайд этилишича, мактабларга 5–11-синф ўқувчилар учун «Россияга қарши санкциялар ва уларнинг таъсири» мавзусида дарсларни қандай ўтказиш бўйича топшириқ берилган.

Ўнга кўра, дарс бошида ўқитувчи Россия президенти Владимир Путиннинг «Россия мисли кўрилмаган ташқи босим остида» деган сўзидан иқтибос келтирилиши керак. Кейин ўқувчилардан «давлатнинг санкцияларга қарши сиёсатида қандай устувор чоралар борлиги» ҳақида сўралиши зарур. Дарсда ўқувчиларга санкцияларнинг ижобий таъсири ҳақида маълумот берилади.

Маълум қилинишича, дарс охирида ўқувчилар орасида сўровнома ўтказилади. Ундан қуйидаги саволлар ўрин олган:

Россияга қарши санкциялар адолатлими?

Санкциялар Россия иқтисодиётининг мустаҳкамланишига олиб келадими?

Қайси давлат энг катта иқтисодий зарар кўради?