Ўзбекистонликлар Май ойида неча кун дам олади?

2022 йил май ойидаги барча дам олиш кунлари – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:

— 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни;

— 3 май, сешанба – Рамазон ҳайити – ишланмайдиган байрам куни;

— 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни;

— 5 май, пайшанба – қўшимча дам олиш куни;

— 8 май, якшанба – одатий дам олиш куни;

— 9 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган байрам куни.

Рамазон ҳайити Ой чиқишига қараб 2 май ёки 3 май куни нишонланади. Ҳайит 2 майга тўғри келган тақдирда, қўшимча дам олиш кунлари 3–4 май кунларига белгиланиши мумкин.