Блогер Отабек Сатторий иши Олий судга оширилди

Блогер Отабек Сатторий иши Олий судга оширилди.Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд жараёнида блогерлик фаолияти билан шуғулланган Отабек Сатторий (1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган)га оид жиноят иши кассация тартибида берилган шикоят асосида кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг жорий йилнинг 5 апрелидаги ажрими билан О. Сатторийга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукми ҳамда Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Маълумот учун, Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий Жиноят кодексининг 139 ва 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб 6,5 йилга қамалган.