8 нафар фуқаронинг имтиёзли кридетларини «ухлатган» «учар» қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод туман бўлими томонидан аҳолини ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказган терговга қадар текширув ишлари якунланди.

Текширув натижасида фуқаро К.Б 8 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг 223.5 млн сўм миқдордаги имтиёзли кредитларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштитиб олганлиги аниқланди.

К.Б муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган.Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддасига (фирибгарлик) асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.