Ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Жорий йил тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланди.

Ўтиш балларини йўналишлар кесимида билиш учун махсус платформа мавжуд : @infoeduuz_bot