Бухоро вилоятида 31 ёшли эркак 14 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилгани учун уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Вилоят ички ишлар матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноятчи мол боқиш билан шуғулланган танишиникига тез-тез меҳмонга келиб туради.
⠀
У танишининг 14 яшар Ш. исмли қизинининг телефон рақамини билиб олади ва унга уятли смс хабарлари юборади. Вояга етмаган қизга ажрашганини айтиб, унга уйланишини ваъда беради.
⠀
Қизни ўзидан 17 ёш катта бўлган эркакнинг хабарлари қўрқитади. Ота-онасининг жаҳли чиқишидан қўрқиб унга бошқа ёзмаслигини сўрайди. Шунга қарамасдан эркак дўсти билан кўришишни баҳона қилиб тез-тез уларнинг уйига келиб туради.
⠀
2020 йилнинг 14 ноябрь куни қиз мактабдан қайтаётганида, эркак қизнинг қаршилигига қарамай, қўлидан ушлаб, машинасининг орқа ўриндиғига ўтиришга мажбурлаб, эшикларини қулфлаб, дарҳол юриб кетади. Фермер хўжалигида у қаршилик кўрсатаётган қизни куч билан машинадан судраб олиб чиқиб, зўрлайди.
⠀
Шунда эркак қизга бўлган воқеани ҳеч кимга айтмасликни қатъий тайинлаб, 11 синфни тамомлагандан кейин унга уйланишни ваъда беради. У вояга етмаган қизни тез-тез учрашувларга таклиф қила бошлади ва улар ўртасида жинсий алоқа борлигини кимгадир айтса, бу ҳақида ҳаммага ошкор қилишини айтади. Миш-мишлардан қўрқиб, қиз бу учрашувларга келиб туради.
⠀
Қайта-қайта зўрлашлар қизни руҳан ва жисмонан эзади. Қиз эркакнинг доимий таҳдидларига чидай олмай, 2021 йилнинг 21 январь куни бўлган воқеани онасига айтиб беради. 22 январь куни ички ишлар ходимлари томонидан иш ҳолатлари юзасидан сўроқ қилинаётганда, эркак барча айбни вояга етмаган қизга юклайди ва у ўзи учрашишни таклиф қилганини айтади.
⠀
Вояга етмаган шахсни зўрлаш ЎзР Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган жиноят ҳисобланади. Бироқ Ўзбекистон Олий суди шантаж йўли билан жинсий алоқага мажбурлаш розилик асосида жинсий алоқага тенглаштирилган, деган қарорга келади.
⠀
Вилоят суди судланувчини фақат 128-модда 2-қисми “а” банди (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш”)да назарда тутилган енгилроқ жиноят содир этганликда айбдор деб топди ва жиноятчининг жинсий алоқа розилик асосида содир этилганини қабул қилди. Эркакнинг қизга нисбатан эксплуатациясини эса инкор этади.