Швециянинг мобил алоқа тармоқлари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи Ericsson компанияси Россиядаги фаолиятини номаълум муддатга тўхтатди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида чоп этилган пресс-релизда маълум қилинди.
“Феврал ойи охирида Ericsson Россиядаги мижозларга барча етказиб беришни тўхтатди. Европа Иттифоқининг сўнгги воқеалари ва санкциялари муносабати билан компания энди Россиядаги мижозлари билан фаолиятини номаълум муддатга тўхтатади. Ericsson мижозлар ва ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда”, – дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, Россияда уяли алоқа тармоқлари учун ускуналарни Европанинг энг йирик етказиб берувчиси – Ericsson бўлиб, унинг бозордаги улуши, 20 фоизни ташкил қилган.