Минскдан Тошкентга учган самолёт «миналангани» ҳақида аноним хабар келиб тушди

Минск–Тошкент рейсини амалга ошираётган «Airbus A-320» самолёти 11 апрель, душанба куни «миналангани» ҳақидаги хабардан сўнг Домодедово аэропортига қўнди. Бу ҳақда «ТАCC» хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкентга учаётган «Airbus A-320» самолётининг портлаш хавфи ҳақида аноним хабар келиб тушган. Шу сабабли командир самолётни Домодедово аэропортига қўндиришга мажбур бўлган. Ҳозирда унда портловчи буюмлар ва моддалар мавжудлиги текширилмоқда. Шунингдек, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.