Тошкент метрополитени 15 апрелдан бошлаб бундан ярим йил олдин бекор қилинган жетонларни аҳолидан сотиб олишни бошлайди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
2020 йилнинг ноябридан бошлаб Тошкент метрополитенида йўловчилар учун жетонларни сотиш тўхтатилиб, автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилган эди. 2021 йилнинг 1 декабридан бошлаб Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлаш учун жетонларни қабул қилиш тўхтатилган. Барча бекатлар QR кодли билет, транспорт ва банк карталари ҳамда NFC орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи стационар валидаторлар билан жиҳозланган.
Маълум қилинишича, аҳолидаги мавжуд жетонлар 2022 йилнинг 15 апрель санасидан бошлаб амалдаги йўл ҳақи асосида «Тошкент метрополитени» ДУК маъмурияти томонидан харид қилинади.
Мазкур маъмурият биноси Ислом Каримов кўчаси, 16а уйда жойлашган. Иш вақти: душанбадан жумага қадар, соат 09:00 дан 16:00 гача.