Жорий йилнинг 15-апрел куни соат 17:40 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш» автомобил йўлининг 201-километрида «DAF» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлнинг кескин бурилишига келганда бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган ва транспорт воситаси ағдарилган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.