Суюлтирилган газ ортилган юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди

Қамчиқ довонида суюлтирилган газ ортилган юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

15 апрель куни соат 17:22 да Қамчиқ Махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасига Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлининг 196 километрида, Тошкент—Водий йўналишда ҳаракатланган Қирғизистонга қарашли Shacman русумли юк автомашинаси аварияга учрагани тўғрисида хабар келиб тушган. Аниқланишича, юк машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишнинг бир қисмига ёнбошлаб қолгани ва йўлнинг ҳаракат қисмини тўсиб қўйган.