Тадбиркорнинг 533,6 млн сўмини «еб юборган» МЧЖ раҳбари аниқланди

Чирчиқ шаҳрида тадбиркорнинг 533,6 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.М.” МЧЖ раҳбари Х.Х. “М” МЧЖдан вақтинча фойдаланиш учун ижара шартномасига асосан қабул қилиб олган қурилиш ишларида фойдаланадиган 533,6 млн сўмлик техника ва ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда