Узоқ муддатли қуруқ об-ҳаводан сўнг, бугун Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий ҳудудларига Туркманистон устида шаклланган юқори циклон билан боғлик билан нам ҳаво массаси тарқала бошлайди.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида, ёмғир пайтида 20-25° бўлади.19-20 апрел кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига циклон таъсири тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 20 апрелда 28-23° ни ташкил этади.18 ва 19 апрелда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари бироз салқин бўлади, 22 апрелга келиб кундуз куни ҳарорат яна 25-28° гача кўтарилади.
18-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.