Ўз қизини ўлдирмоқчи бўлган аёлга СУД ҳукми ўқилди

2022 йилнинг январь ойида Тошкент ҳайвонот боғида она ўзининг 3 яшар қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.

Шундан сўнг, аёлга нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилганди. Маълум қилинишича, бугун, 18 апрель куни Юнусобод туман судида айбланувчи З. Тўлагановага суд ҳукми ўқилди.Эълон қилинган суд ажрими билан З. Тўлаганова ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилиб, унинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди.