2022 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонга 1,47 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилган.
Шунингдек, 2022 йилнинг январь-март ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 1,47 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ошган (1,42 млрд. АҚШ доллар).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, бугунги кунда тижорат банкларида Золотая Корона, Western Union, Contact, MoneyGram, Migom, Unistream, RIA Money Transfer, Азия-Экспресс, Intel Express, UPT каби халқаро пул ўтказмалари тизимлари ишлаб турибди.