Россия давлат думаси Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатда қолишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда Россия парламенти қуйи палатаси хабар берди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонга кирган россияликлар учун мамлакатга кирган кундан бошлаб 15 кун (ҳозирда 7 кун) ичида мажбурий рўйхатдан ўтишни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.
Маълум қилинишича, мамлакатлар ҳукуматлари ўртасидаги келишув 2021 йилнинг 21 майида Москвада ва 2021 йилнинг 17 июнида Тошкентда имзоланган.
Худди шундай ёндашув Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, ушбу давлатларга келган россияликларга ҳам тегишли.