Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Халқаро бизнес марказининг юқори қаватидан бир эркак ўзини ташлаб юборгани акс этган видеолар тарқалган.
Видеода бир эркакнинг марказ ҳовлисида ётган жасадини, атрофда қўриқчилар, тиббиёт ходимлари юрганини кўриш мумкин.
Бу одам ўзи тушиб кетганми, ё кимдир итариб юборганми, ёки атайлаб ўз жонига қасд қилганми, ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот йўқ.
Шунингдек, воқеа қачон содир бўлгани ҳам номаълум.