Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ҳамда ИИВ ШХББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.К. бошқа бир фуқаро М.ни қадимий тилла тангаларни ўтказиш орқали даромад орттиришга қизиқтириб, тилла ранг кўринишидаги 20 дона тангаларни “Николай-5” тилла тангаси деб ҳар бирини 300 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 6 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.