Президент мактабига ўқишга кира олмаган 5-синф ўқувчилари янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассаcaлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрелда тасдиқланган 8-сон баёнига кўра, Президент мактабига 5-синф кириш имтиҳонлари иккинчи босқичида иштирок этади.
Ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳар бир вилоятда ташкил этилган аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирган тақдирда ариза топширади.
Квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида (24 нафари) имтиҳонсиз мазкур ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади. Белгиланган қабул квотасидан ортиқ талабгорлар битта ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирса, устунлик юқори балл тўплаган талабгорга берилади.