2022 йил 3-4-5 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида 767/768-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
Бу ҳақда “ O’ztemiryo’lyo’lovchi” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Рамазон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш мақсад қилинган.