БМТ Бош котиби Украинага боради

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг яқин кунларда Украинага ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда расмий идора тарқатган баёнотда айтилган.

“Бош котиб келаси ҳафта Украинага ташриф буюради. У Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашув ўтказади, шундан сўнг Президент Владимир Зеленский қабулида бўлади”, дейилади баёнот матнида.

Бош котиб матбуот хизматининг хабар беришича, у Украинада фаолият юритаётган жаҳон ташкилоти ходимлари билан ҳам кўришиб мамлакат “аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини кенгайтириш” масалалари юзасидан муҳокама қилади.