Ғазо секторидан Исроилга иккита ракета учирилди

Ғазо сектори Қуддусдаги ал-Ақсо масжидида бўлаётган тўқнашувлар фонида 22 апрель, жума куни тунда Исроилга қарата иккита ракета учирди. Бу ҳақда Исроил армиясига таяниб, «Al Arabiya» хабар берди.

Маълум қилинишича, ракеталардан бири Фаластин анклавининг ўзида қулаб тушган, иккинчиси хавфсизлик девори яқинидаги одам яшамайдиган ҳудудда портлаган. Гувоҳлар Исроил самолётлари Ғазо сектори жанубига зарба бергани, Ҳамаснинг қуролли қаноти эса Исроил самолётларини ўққа тутгани ҳақида хабар берган.

Ҳамас расмийси Ҳазем Қосим, Исроил «бўш ҳудудларга» зарба берганини айтган. Гувоҳлар ва Ғазо секторидаги хавфсизлик манбалари, Исроилнинг «Темир гумбаз» ҳаво мудофаа тизими Ғазодан учирилган ракетани тўхтатиши оқибатида жабрланганлар йўқлигини маълум қилган.