Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот канали хабар берди.
“Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (208-сон, 22.04.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 декабргача e-ngo.uz электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:
ННТлар томонидан дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ҳужжатни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига оид таклифларни масъул давлат органларига киритиш;ННТларнинг дастурлар юзасидан берган таклифларини кўриб чиқиш натижаларини электрон порталга жойлаштириш;
ННТларнинг жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрлаган ҳужжатларини давлат органларига юбориш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини эълон қилиш.
2023 йил 1 январдан қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга мажбурий жойлаштирилади:
ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга давлат ижтимоий буюртмасини беришга оид эълонлар;
келгуси йил учун жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати.
Маълумот учун: Мазкур электрон портал Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига онлайн хизмат кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган.